"Ҳумо-2" 2020 йилдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Тошкентнинг "Ҳумо-2" жамоаси сафарда "Актобе"га қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтган учрашувнинг асосий вақти овертаймида ғолиб номи аниқланмади - 2:2. Буллитлар сериясида эса омад "қанотлилар"га кулиб боқди. Шу тариқа. "Ҳумо-2" 10 ўйиндан иборат ғалабасиз серияга якун ясади.

Бугунги ғалаба эвазига Александр Агеев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 49 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 11 жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Тошкентликлар шу билан кейинги учрашувларини февраль ойида ўз майдонида ўтказишади. 11-12 февраль кунлари "Темиртау", 15-16 февраль саналарида эса "Алмати" "Ҳумо-Арена"га ташриф буюради.

ХК "Актобе" (Актобе) - "Ҳумо-2" (Тошкент) - 2:3 Б (0:2, 0:0, 2:0, 0:0, 0:1)

0:1 - Попитич (Янчук, Мехоношин) - 07:08,
0:2 - Попитич (Янчук, Мехоношин) - 10:15,
1:2 - Тесленко (Чеботаев, Балдин) - 56:35,
2:2 - Зинченко (Спиридонов, Копитин) - 59:41,
2:3 - Попитич - 65:00 - Якуний буллит.

Дарвозабонлар: Полуэктов (58:59 - 59:41 - ПВ) - Зокиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!