Тошкентнинг "Ҳумо-2" жамоаси ўз майдонида Қарағанданинг "Темиртау" клубини қабул қилади. Мазкур беллашув бугун соат 19:00 да "Ҳумо-Арена" муз саройида бошланади.

Маълумот учун, Александр Агеев шогирдлари айни вақтда турнир жадвалида 49 очко жамғарган ҳолда 10-поғонада бормоқда. "Сариарка"нинг фарм-клуби саналадиган "Темиртау" ҳисобида эса 61 очко мавжуд ва улар жадвалнинг 7-поғонасидан ўрин олишган.

Қайд этиш жоиз, олдинда "Ҳумо-2"ни 10 та ўйин кутиб турибди ва жадвалда кучли саккизликка кириб, плей-оффга чиқиш учун имконият сақланиб турибди.