“Ҳумо Арена” хоккей бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 15 март куни очилган муҳташам кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи 27-30 апрель кунлари хоккей бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилади.
 
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган мазкур мусобақада Тошкентнинг “Ҳумо” клуби ва Россиянинг “Спартак”, “Динамо” ва “Трактор” жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳс ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур турнир замонавий “Ҳумо Арена” муз саройида ўтказилаётган илк халқаро мусобақа сифатида тарихга киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!