"Humo Arena"да пара дзюдочилар беллашмоқда

Пойтахтимизда жойлашган кўп тармоқли "Humo Arena"да яна бир нуфузли мусобақа ўтказилмоқда. Ушбу муҳташам спорт мажмуаси парадзюдо бўйича "IBSA" Гран-присига мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси ва бир қатор турли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур мусобақада дунёнинг 35 давлатидан келган 250 нафарга яқин спортчижами 13 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Гран-при турнирининг эркаклар ўртасидаги беллашувларда Шерзод Намозов, Фазлиддин Одилов, Шуҳрат Бафоев, Учқун Қуранбоев, Асилбек Бекмуратов, Феруз Саидов, Отабек Ирисбеков, Довурхон Караматов, Жалолиддин Авазов, Шуҳрат Бобоев, Сулаймон Алаев, Шариф Ҳалилов, Шамсиддин Норқобилов, Ширин Шарипов мамлакатимиз ҳимоя қилмоқда.

Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Лобар Ҳуррамова, Севинч Салаева Севинч, Парвина Самандарова, Нафиса Ширинбоева, Васила Алибоева, Адиба Ўринова, Ферузахон Юсупова каби вакилларимиз ўз омадларини синаб кўради.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб ва совриндорлар рейтинг очколари, медаллар билан бир қаторда диплом ва пул мукофатлари билан тақдирланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!