"Ҳумо" бош мураббийи шогирдларини танқид қилди

"Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўйин яхши бошланди. Илк дақиқадаёқ Воронин бирга гол ҳолатга чиқиб бориб фойдалана олмади, иккинчи марта яна шундай ҳолат рўй берди. Иккита вазият - ноль... Хоккей қонуни ишлади - биринчисини, иккинчисини ва учинчисини қабул қилиб олдик. Яхшики, жамоа руҳий тушкунликка тушиб қолмади.

Шуни айтишни истар эдимки, иккинчи даврда ҳисоб 3:1 бўлиб турган вақтда Яценкода иккита 100 % ли имконият юзага келди, амммо ундан фойдалана олмади. Тўртинчи гол эса бизни "ўлдирди". Ҳимоячи бундай хатолар қилиши мумкин эмас.

Хали плей-офф учун кураш давом этади. У охиригача бўлади ва биз ҳам ҳар бир учрашувда бошидан охиригача ўйнашимиз лозим. Биз ҳар ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак. Бу ишни бошидан кечирган, жамоа асосини ташкил этадиган тажрибали йигитлар бу эрда биринчи ўринга чиқиши керак. Мураббийлар - бу битта нарса. Биз мослаштирамиз, тактика устида ишлаймиз, аммо жамоада бу етакчилик ролини ўйнаш ва уни бажариш учун асосий нарсадир. Етакчиларга кўп нарса боғлиқ бўлади.

Биз 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган эдик ва ниманидир ўзгартиришим лозим эди. Смирягинни алмаштиришга қарор қилдим. Йўқ, Роман ёмон ўйнади демоқчи эмасман. Менимча танловда адашмадим. Лозебников яхши ҳаракат қилди", - деди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!