"Ҳумо" буллитлар сериясида мағлуб бўлди
Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Николай Дроздецкий хотирасига бағишланган турнирда иштирок этмоқда.
Кеча Евгений Попихин шогирдлари мазкур мусобақадаги ўзларининг учинчи ўйинларнини ўтказишди. Бу сафар уларга Воскресенскнинг "Химик" жамоаси рақиблик қилди. Беллашувнинг асосий вақти ва овертаймларда ғолиб аниқламади (2:2) ва буллитлар сериясига мурожаат этилди.
Буллитлар сериясида эса тажриба ўз сўзини айтиб, "Химик" клуби ғалабага эришди. Шу тариқа, "Ҳумо" мусобақадаги учинчи беллашувда ҳам мағлуб бўлди. Бундан олдин тошкентликлар "Динамо" (Санкт-Петербург) ва "Сариарка" (Қарағанда) клубларига ҳам мағлуб бўлган эди.
Эртага эса жамоа "Нефтяник"ка қарши музга чиқади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.
Шайбалар:
0:1. Мошаров (Григоренко), 11.07.
1:1. Баин (Котляревский), 37.24.
1:2. Шербина (Валуйский), 50.15.
2:2 Губин (Павлюков, Глебов), 58.16 - бол.
3:2 Павлюков, 65.00 - ғалаба буллити.
Дарвозабонлар: Трушков - Смирягин.
Ҳакамлар: Гордиенко, Батурин.
Жарима: 10 - 14.
18.08.2019. Санкт-Петербург. «Хоккей шаҳарчаси» спорт комплекси.
Изоҳлар (0)