"Ҳумо" қачон КХЛга қўшилади?
"Ҳумо" директори, Ўбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Кирилл Матвеев клуб Континенталь (Минтақавий) хоккей лигасига қўшилиш борасида иш олиб бораётганини таъкидлади.
"Кўплаб хоккейчилар КХЛда ўйнашни режа қилиб келишган бўлса-да, биз қисқа фурсат ичида сифатли спорт ва ички инфратузилмани яратганимизга ва Ўзбекистондаги хоккей узоқ муддатли лойиҳа эканлигини намойиш эта олдик. Маҳаллий кадрлар етиштириб чиқариш бироз вақт талаб этади, аммо КХЛга кириш режаси ўзгармаган.
"Ҳумо-Арена" бизни маркетинг ва спортдаги натижаларимизни юқори даражага кўтаришга мажбур қилади. Бу жуда юқори даражадаги аренадир. Мазкур иншоот ВХЛдаги энг яхши муз саройи саналади ва хаттоки агар биз унга қўшилсак, КХЛдаги Топ-5 аренадан бири бўлади.
Спортда натижалар бўлади, мухлислар хоккейга жалб этилади ва биз уларнинг қалбини забт этамиз. Режаларимиз жуда жиддий. КХЛ эса ҳар куни биз интилаётган нарсадир", - деди Матвеев.
Фикрлар