"Ҳумо" Санкт-Петербургдаги турнирда сўнгги ўринни олди

Куни кеча Евгений Попихин шогирдлари Санкт-Петербургда Николай Дроздецкий хотирасига бағишлаб ўтказилган турнир доирасида "СКА-Нева" жамоасига қарши ўйин ўтказишди.

Муросасиз тарда кечган беллашувда мусобақа мезбонлари 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Шу тариқа, тошкентликлар 5 ўйинда 3 очко олган ҳолда турнирни сўнгги, 6-ўринни эгаллади.

"СКА-Нева" (Санкт-Петербург) - "Ҳумо" (Тошкент) - 4:0 (2:0, 1:0, 1:0)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!