Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Санкт-Петербургнинг "СКА-Нева" клубини қабул қилди ва 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, "қанотлилар" ҳисобидаги очколар сони 57 тага етди ва биринчи конференциядаги 7-ўрнини мустаҳкамлаб олди. Питерликлар ҳисобида эса 81 очко мавжуд ва улар 2-поғонада боришмоқда.

Қуйида ушбу учрашувдан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин: