"Ҳумо" устози аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?

"Бундай учрашувдан сўнг гапириш осон эмас. Хоккейчиларим бешта беллашувда ғалаба қозонишди. Бунга қадар улар оч кўппак каби эдилар, ҳозир эса тўқ мушукка айланишди. Аммо бу биз учун яхши дарс бўлди. 

Бундан икки-уч кун олдин Россия ёшлар терма жамоасининг финалдаги мағлубияти борасида материал тайёрлаган эдим. Ўшанда ҳам 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб турган жамоа якунда енгилган эди. Танаффусда йигитларни бу ҳақда огоҳлантирган эдим.

Учрашув сўнггида четлатиш умуман керак эмас. Яна буни тажрибали хоккейчи амалга оширса. Ғалабани олдин нишонлаб юборишди. Бу эса жамоа даражасини белгилаб беради. Бундай қилишга ҳаққимиз йўқ. Охиригача ўйнаш лозим. 

Кийим алмаштириш хонасида финални унутмасликларини айтган эдим. Биз бировларнинг хатосидан эмас, ўзимизнинг хатомиздан хулоса чиқарамиз. Ўйлайманки, бу бизга катта дарс бўлди", - деди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Navbahor chempion inshaalloh
10/01/2020 17:34
Juda alamli uchrashuv boʻldi