"Ҳумо"нинг мавсумдаги энг чиройли голи аниқланди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби мавсумнинг энг чиройли голини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказаётгани борасида хабар берган эдик. Икки ҳафтадан зиёд давом этган сўровнома натижаларига кўра, мунтазам чемпионат доирасида Тошкентда "Химик" клубига қарши баҳсда Павел Здунов томонидан киритилган шайба "Ҳумо"нинг жорий мавсумдаги энг чиройли голи деб топилди.

Бу борада иккинчи ўрин Максим Казаковга ("Торос" дарвозасига), учинчи ўрин эса Надир Ислямовга ("Торпедо" Усть-Коменогорск дарвозасига) насиб этди.

Қуйида мавсумнинг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлик қилган барча 10 та гол видеосини тақдим этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!