
Ҳумоюн Султонов америкалик рақибини қийинчиликсиз мағлуб этди
Италиянинг Неаполь шаҳрида давом этаётган Универсиада ўйинларида терма жамоамиз вакиллари яна бир медаль сари дадил қадам ташлашди. Аниқроғи, теннис баҳсларида иштирок этаётган Ҳумоюн Султонов мусобақанинг ярим финалига йўл олди.
Америкалик Жэймс Кеганга қарши баҳс олиб борган Султонов икки сетда 6:1 ва 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Шунингдек, бугун Султонов жуфтликда Санжар Файзиев билан Хитой Таипейи вакилларига қарши баҳс олиб борса, Санжар микст дастурида Камола Умарова билан худди шу мамлакат вакилларини яна бир бор синовдан ўтказади.
Комментарии