Ҳусанов бизга керак эди! Гранд клуб ҳимоячи учун курашда ютқазганидан афсусда

  • 27 февраль, 20:16
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Интер" янги ҳимоячи сотиб олиш ва таркибни ёшартириш режасини тузган, бу ҳақда уларнинг бошқарув офиси бир неча бор маълум қилган эди. Бироқ, Фабрицио Романонинг хабар беришича, уларнинг мақсадларидан бири аллақачон барбод бўлган. Сабаби, "Манчестер Сити" январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олди.

"Нерадзуррилар" ҳимоячини ёзги трансферлар ойнасида сотиб олишни режалаштираётган эди, бироқ, "шаҳарликлар" бошқа ҳар қандай жамоа, жумладан "Реал Мадрид"дан ҳам тезроқ ҳаракат қилди. Улар "Ланс"ни мавсум ўртасида футболчини қўйиб юборишга кўндириш учун 40 миллион евро тўлади. 

"Интер" Ҳусановни Стефан Де Врей ёки Франческо Ачербига ўринбосар сифатида кузатаётган эди. Клуб тажрибали ҳимоячилардан бирининг ўрнига янги ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда. Жароҳатлар билан тўла мавсум туфайли Ачерби эҳтимолий номзод бўлиб турган эди. Бироқ, у сўнгги баҳсларда ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов Англияга кўчиб ўтганидан бери олти маротаба майдонга тушди ва битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!