Ҳусанов бўйича яна хушхабар!

Абдуқодир Ҳусанов Европанинг кучли бешлик мавсумидаги иккинчи мавсумини бошлади. “Ланс”нинг асосий марказий ҳимоячиси Кевин Дансонинг “Рома”га трансфери барбод бўлган эса-да, австриялик футболчи ҳали майдонга тушадиган кайфиятда эмас. У “Ланс”да қайта тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Бу вазиятдан бош мураббий Уилл Стилл ҳимоя марказида 20 ёшли Абуқодирни бошланғич таркибда туширяпти. Легионер бу ўзи доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун муҳим имконият эканини яхши англайди.

Учинчи турда “Ланс” кучли рақиб – “Монако” меҳмони бўлиб, сафардан бир очко билан қайтди. Бу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов бошчилигидаги ҳимоя чизиғи жуда ишончли ўйнаб, мезбонларнинг кўплаб ҳужумларини бартараф этди.

Франция футболини ёритиб келаётган le11hdf.fr сайти эксперти Ромен Першо ушбу беллашувда иштирок этган “Ланс” ўйинчилари орасидан энг яхши ва ишончли оқлай олмаган футболчилар ўйинини таҳлил қилди.

Энг яхши ўйинчилар:

Абдуқодир Ҳусанов

Ўзбек футболчиси Кевин Дансонинг йўқлиги учун “Монако”га қарши учрашувда ҳам “Ланс”нинг ҳимоя чизиғини бошқариш вазифасини бажаришига тўғри келди. Ҳусанов бу ишни аъло даражада уддалади.

Абдуқодир баҳс давомида ҳар гал тўғри позиция танлади, ўйинни яхши ўқий олиш қобилиятини намойиш қилди, рақиб ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг хатти-ҳаракатларини тўлиқ ўз назоратида ушлаб турди.  

Ҳусановнинг ҳужумга қўшилишига майдоннинг аҳволи яхши эмаслигини анчагина халақит қилди. Бироқ легионер ўйинчи ҳимоядаги барча вазифаларни тўлиқ уддалади. Абдуқодир тўққиз маротаба тўпни ўз жарима майдончасидан олиб чиқди, иккита зарбани блоклади ва икки марта рақиб ҳужумини кесиб, тўпни олиб қўйди.

Хамзат Ожедиран

Адриен Томассон ўрнига 64-дақиқада майдонга тушган Хамзат Ожедиран “Ланс” сафидаги дебют учрашувидаёқ катта истеъдод эгаси эканини кўрсатжи. Нигериялик легионер анча ҳаракатчан экан. Айнан унинг рақибдан тўпни олиб қўйиб, тезкор ҳужум бошлаш қобилияти жамоага анча қўл келди.

Хамзат ўйинга қўшилганидан кейин икки маротаба жамоадошлари – Флориан Сотока ва Реми Лабони қулай позицияга олиб чиқди. Бироқ улар вазиятдан фойдалана олмади. Беллашув якунланиши арафасида айнан Ожедиран пенальти ишлади ва лансликлар 11 метрлик белгидан ҳисобни тенглаштирди.

Ишончли оқламаган футболчилар:

Уэсли Саид

Мавсум жуда яхши бошлаган Уэсли Саид “Монако”га келганда ўйинни пасайтириб юборди. “Ланс”нинг марказий ҳужумчиси бу гал рақиб дарвозаси олдида фақат биттагина зарбаси билан эсда қолди холос. Натижада Уэсли Сад танаффусдаёқ ўрнини Реми Лабога бўшатиб беришига тўғри келди.

Жоаннер Чавес

Жоаннер Чавес ҳам ҳамма учрашувни бирдек  бошқарор ўтказа олмаяпти. “Брест”га қарши зўр ўйнаган экводорлик легионер “Монако” билан баҳсда ҳеч нарса қила олмади. Чавес рақиб ўйинчиларидан Жордан Тезе, Вандерсон ва Такуми Минаминога етарли даражада қаршилик кўрсата олмади.

LE11HDF.FR сайти мухлислар ўртасида “Ланс”нинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказган сўровномаси қуйидаги натижа билан якунланди.

Абдуқодир Ҳусанов – 53%

Адриен Томассон– 13%

Реми Лабо Ласкари – 11%

Жонатан Градит – 7%

 Энди Диуф – 7%

Жоаннер Чавес – 3%

Брис Самба – 1%

Рубен Агилар – 1%

Факундо Медина – 1%

Давид Перейра да Коста – 1%

Флориан Сотока – 1%

Уэсли Саид – 0%.

“Ювентус” ўйинчиси Шомуродов ҳақида нима деди? Де Россичи?

“Ланс” бош мураббийи Ҳусановнинг бошқалардан устунлиги нимада эканини айтди!

Тезкор: Отабек Шукуров “Кайсериспор”ни тарк этди ва хориж клубига ўтяпти!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!