“Ланс” бош мураббийи Ҳусановнинг бошқалардан устунлиги нимада эканини айтди!

Ёзги трансферлар вақтида “Ланс” таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлди. Айрим футболчилар кетди, янги ижрочилар келди.

Бироқ “Ланс” ҳимоя чизиғи етакчиси Кевин Дансонинг “Рома”га трансфери барбод бўлгани кутилмаган ҳолат сифатида қайд этилди. Австриялик ҳимоячи Римга бориб, тиббий кўрикдан ўтолмай келди.

Энди 25 ёшли марказий ҳимоячи “Ланс” шифокорлари назорати остида тиббий кўрикдан яна қайтадан ўтиши талаб этилади.

Бош мураббий Уилл Стилл Кевин Дансонинг кетганига ишониб, унинг ўрнини Абдуқодир Ҳусановга топширганди. 20 ёшли легионеримиз Франция клубига қўшилганидан бери дебют мавсумида қайси ҳимоячи сафдан чиқса ёки ўйнай олмаса, уларнинг ўрнини тўлдириб келди.

Кевин Дансо Римга йўл олган паллада “Ланс” Конференциялар лигаси доирасидаги жавоб ўйинида “Панатинаикос” меҳмони бўлди. Гарчи Афинадаги ўйинда лансликлар мағлубиятга учраб, турнирни тарк этган бўлса-да, бутун ҳимоя чизиғини бошқарган Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Ҳамюртимиз Кевин Дансонинг ўрнини билинтиргани йўқ.

Учрашувни кузатиб борган экспертлар, таҳлилчилар, мутахассислар ва ҳатто мухлислар ҳам Грециядаги баҳсда Абдуқодир Ҳусанов фаол ва бехато ўйнаганини, ҳимоя чизиғини маҳорат билан бошқарганини эътироф этишди.

Энди кўпчиликни битта савол қизиқтиряпти: Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдаги ўрнини жамоага қайтган тажрибали Кевин Дансога қайтариб берадими?

Бу вазият танлов катта эҳтимол билан австриялик ҳимоячида тўхтайди. Чунки Дансо бир неча йиллардан бери асосий ҳимоячи вазифасини уддалаб келмоқда. Айрим манбалар Кевин ҳеч бўлмаганда қишки трансферлар давригача яна “Ланс” таркибидан муқим ўрин олишини таъкидлаяпти.

Жамоа бош мураббийи Уилл Стилл бу масалага ўз қарашларини билдириб, мавсум давомида ўзбек футболчисига ҳам суянишини яширмади.

  • Абдуқодирнинг устунлиги шундаки, у бир неча позицияда ишончли ўйнай олади. Мавсум давомида кимлардир сафдан чиқади, дисквалификациялар, жароҳат бўлади. Бу Маланг Саррга ҳам тегишли. Агар энг зўри Ҳусанов бўлса, айнан у ўйнайди, - деди Уилл Стилл.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Ҳусанов тез орада юртимизга қайтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец истеъдодли футболчимизни йиғин ва расмий учрашувларга чақиртирган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш турнири учинчи босқичидаги юришини бошлаш арафасида турибди. Футболчиларимиз 5 сентябрь куни Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоасини қабул қилади. 10 сентябрь куни терма жамоамиз Қирғиз Республикаси вакилларига қарши меҳмонда саф тортади.

“А” саралаш гуруҳидан чиқиш учун футболчиларимиз Эрон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, КХДР, Қирғизистон терма жамоалари билан уй-сафар тизимида иккитадан учрашув ўтказиши бўлгиланган.

Квартетда дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади. Учинчи ва тўртинчи ўрин вакиллари саралаш турнирини давом эттиради.

Тезкор: Отабек Шукуров “Кайсериспор”ни тарк этди ва хориж клубига ўтяпти!Файзуллаев сал кичиклик қиляпти...

Янги тўпурар Шомуродов билан рақобатга тайёрланмоқда!

Ҳусанов “Челси”дан келган юлдузга тезлик қанақа бўлишини кўрсатиб қўйди!

Ҳусановни сал "босиб" туриш керак!

Шомуродовнинг “Рома”даги икки рақобатчиси юртига кетади!

Шомуродов зўр ўйинчи эди, лекин “Рома”да уни “бўғиб” қўйишди!

Парижда порлаган легионеримиз Саудия Арабистонига йўл олмоқчи!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!