Ҳусанов бугун асосий таркибда майдонга тушадими?
Хабарингиз бор, "Ланс" бугун Франция чемпионати доирасида "Ницца"га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли жуда юқори.
Биринчидан жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Кевин Дансо карточкалари сабабли ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, "Севилья"га қарши баҳсда жароҳат олган Жонатан Градит ҳам ҳали сафга қайтгани йўқ ва унинг карточкалари сони 3 тага етган.
"Ланс" қайдномани эълон қилди. Ушбу учрашув учун майдонга тушадиган ўйинчилар орасида Ҳусанов бор. Шу билан бирга, Факундо Медина бугун бошланғич таркибга киритилиши кутилмоқда. Академия аъзоси Кенни Мбала ҳам қайдномада бор, лекин мураббий унга ишонч билдириш эҳтимоли паст. Аммо таркибда бошқа ҳимоячи йўқ. Шу сабабли, фулбек бўлган Массадио Айдара бугун марказда ўйнаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Ланс"нинг бугунги рақиби "Ницца" айни пайт турнир жадвалида 2-ўринда турибди. Клуб бу мавсум атиги 2 марта мағлубиятга учраган.
Фикрлар