Ҳусанов экспертларни нимаси билан ҳайратга солди?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жаҳон чемпионати бўладиган йилда “Манчестер Сити”нинг асосий таркибидаги ўрнини мустаҳкамлаш учун жуда катта қадам ташлади.

Tecno

Англия премьер-лигасининг 21-турида “Брайтон”га қарши бошланғич таркибда майдонга тушган 21 ёшли легионеримизнинг ўйини ва қайд этган кўрсаткичлари футбол таҳлилчилари ва экспертларини ҳайратга солди.

Гарчи “Манчестер Сити”нинг  дунёга ёйилган мухлислари “Брайтон” билан учрашув натижасига эътибор қаратган бўлса-да, бутун МДҲ мамлакатлари, айниқса, Марказий Осиёдаги футбол ишқибозлари бу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов ҳаракатларидан баҳра олишга уринди.

Ҳусанов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва мураббийлар штабида унга нисбатан бирор эътироз билдириши мумкин бўлмаган ягона футболчига айланди.

Хатосиз ўйин

Ҳусанов ҳали ёш бўлишига қарамай, ҳимоя марказида кўпни кўрган тажрибали катта футболчиларга хос хотиржамлик билан ўйнади. “Брайтон”нинг дриблинглари билан машҳур футболчилари ўзбек ҳимоячисининг зонаси орқали бирор марта ҳам дарвоза томон йўл топа олмади.

Ўйин кўрсаткичлари ҳаммасига ўз-ўзидан далил:

  • Яккакурашлар (ерда ва ҳавода): 100% ғалаба (4 тадан 4).
  • Рақиб томонидан алдаб ўтиш: 0 (Ҳусановни бирор марта ҳам яккама-якка тўқнашувда ҳеч ким алдаб ўтолмади).
  • Қоидабузарликлар: 0 (ўйин шиддатли ўтганига қарамай, Абдуқодир 100 фоиз тоза ўйнади ва қоида бузмади).
  • Паслар аниқлиги: 93% (71 та пасдан 66 таси аниқ).
  • Тўп олиб қўйишлар ва ҳужумни узиб  қўйиш: 9 та муваффақиятли ҳаракат.

Айниқса, Ҳусанов охирги ҳимоячи сифатида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган рақиб ҳужумчисига етиб олиб, унинг зарбасини блоклагани ва жамоасини яққол голдан сақлаб қолгани экспертлар томонидан алоҳида эътибор билан жуда юқори баҳоланди.

Рақиб режаси иш бермади

Учрашувни синчковлик билан кузатган ва чуқур таҳлил қилган экспертларнинг таъкидлашича, “Брайтон” мураббийлар штаби “Манчестер Сити”га қарши ўйин режасини тузган паллада Абдуқодир Ҳусановни позициясидан чиқариб юборишни ўз футболчиларига уқтирган, аммо уларнинг бу режаси иш бермаган.

“Манчестер Сити” ҳимоячиси ўйинни бир қадам олдиндан ўқиб, рақибга финтлар ёки ёлғон очилишлар билан ўзини алдаб ўтиш имконини бермади.

Бу Англия Премьер-лигасидаги элита даражасидаги марказий ҳимоячи, яъни стоппернинг ҳақиқий савиясини кўрсатадиган хусусиятдир.

Олдинда — Манчестер дербиси

Энди олдинда Абдуқодир Ҳусановни қиш мавсумининг энг катта синови кутиб турибди. 22-турда Хосеп Гвардиола шогирдлари принципиал рақиб – “Манчестер Юнайтед”га қарши “Олд Траффорд”да саф тортади.

Дербида ҳимояга босим бир неча баробар ошиб кетиши ҳозирдан маълум. Аммо, агар Абдуқодир шу ҳолатдаги формаcини сақлаб қолса, “Манчестер Юнайтед” ҳужумидагилар  учун жуда катта муаммолар юзага келиши аниқ.

22-турни очиб берадиган “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги супердерби 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланиши белгиланган.

Ҳусанов мухлисларига хушхабар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!