Ҳусанов мухлисларига хушхабар

CHERY AUTO

2025 йил якунланиб, турли халқаро ташкилотлар, тадқиқот марказлари ва статистика компаниялари футбол оламидаги воқеа-ҳодисалар ва йил якунларини таҳлил қилишга бел боғлаган.

Tecno

Нуфузли манбалардан бири –  Manila Standard нашри 2025 йил сарҳисоби бўйича Осиё қитъасининг энг кучли беш нафар футболчисидан иборат рейтинг тузди.

Sports.uz  портали мазкур рейтинг ва унга киритилган футболчилар ҳақидаги маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни маъқул топди.

Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”)

Англиянинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Манчестер Сити” бир йил муқаддам 40 миллион евро тўлаб, ўз сафига қўшиб олган ёш ўзбек ҳимоячиси Пеп Гвардиола қўл остида жадал ривожланмоқда.

Ҳусанов ажойиб тезлик, жисмоний куч-қувват, ўйинни жуда яхши ўқиш қобилияти ва курашувчанлик хусусиятига эга. Шу билан бирга, Абдуқодир ҳимоя марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам самарали ўйнай оладиган универсал ҳимоячи ҳисобланади.

Жорий мавсумда Хусанов жароҳат сабабли кўп ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, Абдуқодир “Манчестер Сити”нинг энг истиқболли футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда ва “шаҳарликлар” ўзбек ҳимоячиси билан ўз келажагини қуришни мақсад қилган.

Шу ўринда, қишки трансферлар ойнаси арафасида 21 ёшли футболчига Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”, ёш ва бақувват марказий ҳимоячи қидираётган “Реал”, Франция чемпионати пешқадамига айланган “Ланс” ва инқироздан чиқишга уринаётган “Ницца” клубларидан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Каору Митома (Брайтон энд Хоув Альбион)

Осиёнинг Англия футболида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган яна бир вакили япониялик Каору Митомадир. Маҳоратли “самурай” ўзи тўп тепаётган “Брайтон”нинг ҳақиқий етакчиси ва Англия Премьер-лигасининг энг яхши вингерларидан бири бўлиб қолмоқда.

У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини энг юқори даражада ўтказиб, чемпионатни 10 та гол ва 4 та голли узатма билан якунлади.

Янги чемпионатда саккизта учрашувда биттадан гол ва ассист қайд этган 28 ёшли футболчи кузда жиддий жароҳат олди ва ҳозиргача тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Шубҳасиз, Митома янада кучлироқ ҳолда қайтиб, Англия мухлисларини ўткир ҳужумчилари, яккама-якка курашдаги кутилмаган ҳаракатлари ва чиройли голлари билан хурсанд қилишда давом этади.

Ли Кан Ин (Пари Сен-Жермен)

2025 йилнинг биринчи ярмида жанубий кореялик ярим ҳимоячи Европа қитъасининг энг нуфузли мусобақаси Чемпионлар лигаси ғолиб чиқди. Шунингдек, парижликлар сафида Франциядаги барча миллий совринларни қўлга киритди.

“Пари Сен-Жермен”даги  ички рақобат кучлилиги сабаб Ли Кан Ин ҳар доим ҳам бошланғич таркибда майдонга тушавермайди, аммо у захирадан ўйинга қўшилиб бўлса ҳам, жамоа учун муҳим ўйинчи эканини намойиш қилиб келмоқда.

Ўтган мавсумда Ли Кан Ин  Лига 1 да жамоасининг 12 та голида бевосита иштирок этди.  УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган ҳал қилувчи баҳсда унинг чиройли голи ПСЖга “Тоттенхэм”га қарши ўйинда вазиятни ўзгартириш ва совринни қўлга киритишда ёрдам берди.

Парижлик мухлислар орасида Ли Кан Иннинг ўйинидан норози бўлган одамни топиш қийин. Унинг футбол ишқибозлари қаршисидаги обрўси тобора ошиб бормоқда.

Салим Ад-Давсари (“Ал-Ҳилол”)

Осиёлик чарм тўп усталари орасида ўз қитъасида ҳам порлаётган футболчилар бор. Хусусан, Саудия Арабистони футболи афсонаси Салим Ад-Давсари 34 ёшда бўлишига қарамай, ҳали ҳам таъсирли статистика намоён этмоқда.

Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 27 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Жорий чемпионатда эса, “Ал-Ҳилол”  сафида аллақачон 8 та самарали ҳаракат муаллифига айланди.

Осиё Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида Салим 10 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлшанди. Октябрь ойида эса, Осиё футбол конфедерацияси Ад-Давсарини қитъанинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси соврини билан тақдирлади.

Сон Хён Мин (Тоттенхэм Хотспур/ Лос-Анжелес)

“Тоттенхэм”нинг машҳур тўпурари Ҳарри Кейн клубни тарк этганидан кейин охирги мавсумларда “шпорлар”га сардорлик қилган Сон 2025 йилнинг биринчи ярмида Англия Премьер-лигасида тўп тепди.

Лондондаги охирги мавсумида Сон Хён Мин “Тоттенхэм”га Евоопа лигасига узоқ кутилган йўлланмани олиб берди.

Бироқ ёзда шартномасини тугатган кореялик чарм тўп устаси фаолиятида бурилиш ясашга қарор қилди ва АҚШнинг “Лос-Анжелес” клубига кўчиб ўтди.

Осиёнинг сўнгги йиллардаги энг машҳур юлдузи Калифорния клубида ҳам юқори савиясини намойиш этмоқда. Сон Хён Мин “Лос-Анжелес”даги дастлабки 13 та учрашувида рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли узатма берди.

“Рома”нинг улкан муваффақиятида Шомуродовнинг ҳиссаси бор

Сиз футболни ўлдиряпсиз! Ўзбекистонга қаранг...

Каннаваро: Кутиб чарчадим!

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!