Ҳусанов энг яхши харидлардан бири! "Арсенал"нинг собиқ футболчиси ҳимоячини мақтади

CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "Ланс"ни тарк этиб, январь ойидаги трансферлар ойнасида 34 миллион фунт эвазига "Манчестер Сити"га ўтди. Гвардиола уни тўғридан-тўғри катта баҳсларда майдонга туширди.

Tecno

Футболчимиз дунёнинг энг кучли жамоаларига қарши бир қатор яхши ўйинлар намойиш этди. Ҳусанов "Бернабеу"даги 3:1 ҳисобидаги мағлубиятда Винисиусга қарши муваффақиятли ҳаракат қилди. Бундан сўнг эса, "Ливерпуль"га қарши ишончли ўйин кўрсатди.

"Wrighty’s House" подкастида англиялик собиқ футболчи Иан Райт Ҳусановни мақтади.

- Ҳусановнинг биринчи ўйини, дебютини кузатдим. Адашмасам, у машғулотларда атиги бир-икки кун бўлганди.

Биласизми, у тилни ҳам, бошқа ҳеч нарсани ҳам билмасди. Шубҳасиз, бу ҳар кимнинг энг ёмон тушида кўрадиган дебютларидан бири эди. Шунинг учун ўшандан бери унга меҳр қўйиб, қўллаб-қувватлаб келяпман.

Менда унинг мазкур ҳаракатларини тўғри қабул қилдим. Сабаби, янги жамоага кўчиб ўтганингизда сизда ҳаяжон бўлади. Менда ҳам бундай ҳолат бўлган. "Арсенал"га борганимни эслайман, тош қотгандим.

У Винисиусга қарши жуда яхши ўйнади. Менимча, Ҳусанов трансфери "Сити"нинг энг яхши харидларидан бирига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мамадияров Махмуд
25/02/2025 19:23
Абдуқодирга кўз тегмасин илоҳо.