
Ҳусанов ҳам “Сити” топ-рейтингга киришига ҳисса қўшди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футболчи ҳисоблангани боис sports.uz портали ушбу клубга оид маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилишни давом эттиради.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (International Centre for Sports Studies – CIES) жаҳон футболида энг қиммат таркибга эга бўлган клублар рейтингини янгилади.
Ушбу марказ ҳисоб-китобларига кўра, футболчиларининг умумий қиймати бўйича энг қиммат таркибга эга клуб Лондоннинг “Челси” жамоаси бўлиб турибди.
Иккинчи ўринда қимматбаҳо юлдузларни жамлаган “Реал” қайд этилган.
2025 йилнинг икки трансфер ойнаси даврида таркибини тубдан янгилаган “Манчестер Сити” кучли учликдан жой олди. “Шаҳарликлар”нинг қимматбаҳо таркиби шаклланишида Transfermarkt портали томонидан 35 миллион еврога баҳоланган Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам ҳиссаси бор.
CIES талқини бўйича 2025 йилнинг октябрь ойи ҳолатига “топ-10” қуйидагича кўриниш олди:
1. “Челси” — € 1,807 млрд.
2. “Реал Мадрид” — € 1,684 млрд.
3. “Манчестер Сити” — € 1,485 млрд.
4. “Арсенал Лондон” — € 1,474 млрд.
5. “Пари Сен-Жермен” — € 1,440 млрд.
6. “Ливерпуль” — € 1,403 млрд.
7. “Барселона” — € 1,352 млрд.
8. “Тоттенхэм” — € 1,047 млрд.
9. “Бавария” — € 934 млн.
10. “Интер” — € 866 млн.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё давлатларининг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади.
“Манчестер Сити” Родрига нарх белгилади
“Манчестер Сити” раҳбарияти “Реал” нишонида турган “Олтин тўп” соҳиби Родриго Эрнандесни келаси ёз муайян шартлар эвазига сотиб юборишга қарор қилди.
Defensa Central нашрининг ёзишича, испаниялик ярим ҳимоячининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Агар Родри жорий мавсум охиригача клуб билан ҳамкорликни узайтиришга кўнмаса, манчестерликлар у билан хайрлашади.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” раҳбарияти ёзда 65 иллион евродан бошланадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Айни пайтда “шаҳарликлар” Родри билан ҳамкорликни узайтириш ҳаракатини бошлаб қўйган. Бироқ 29 ёшли футболчининг жароҳатларга мойил бўлиб қолгани ва аввалги даражасига қайта олмаётгани раҳбариятни ўйлантириб қўйди.
Transfermarkt портали Родрини 110 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ рейтинг янгиланганида бу сумма пасайиши эҳтимоли катта экани айтиляпти.
Гвардиола “Реал” ва “Арсенал” билан бир юлдузни талашмоқда
Бундеслига футбол оламида ўзини кўрсата оладиган истеъдодли ўйинчиларга бой. Германия чемпионатида Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Натаниэль Браун Европанинг қатор гранд клублари нишонига тушди.
“Айнтрахт” 2024 йилнинг январида бу ҳимоячини “Нюрнберг”дан атиги уч миллион еврога трансфер қилган эди. Бундеслигадаги муваффақиятли ўйинларидан кейин Брауннинг бугунги кундаги нархи 30 миллион еврога кўтарилган.
Bild нашрнинг ёзишича, Браунни “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола ўз жамоасида кўрмоқчи. 22 ёшли ҳимоячи чап қанотда ўйнайди. Яқинда катта мақсадлар билан ёзда чап қанот ҳимоясига олинган Райан Айт-Нурининг жароҳат олгани жамоага бу позицияни ёпа оладиган яна бир ўйинчи кераклигини кўрсатиб қўйди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, немис футболчисига Мадриднинг “Реал” ва Лондоннинн “Арсенал” клубларидан ҳам жиддий қизиқиш бор.
Ўзбек футболчиларига уч кунда икки марта ютқазган терма жамоа мураббийи истеъфога чиқди
Тезкор: Ҳусанов қачон сафга қайтиши маълум бўлди!
Ўзбекистонга қарши саф тортадиган Уругвай нимаси билан кучли?
Ҳусанов машҳур футболчининг мундиалга йўлини тўсиб қўйди
“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди
Фикрлар