Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

Англия Премьер-лигасининг 26-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларидан “Фулхэм”ни қабул қилиб, рақиб устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари учрашув тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилиб қўйди. 34-39-дақиқалар оралиғида, яъни 15 дақиқа ичида Антуан Семеньо, Нико О`Райли ва Эрлинг Холанд гол уриб, ғалабани таъминлади.

“Ливерпуль”га қарши ўтган учрашувнинг 60-дақиқасида юзидан оғир зарба олиб, майдонни эрта тарк этган Абдуқодир Ҳусанов бу галги ўйиннинг айнан 60-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Хосеп Гвардиола кўрсатмасига кўра, ўзбек футболчиси бу гал ҳимоянинг ўнг қанотидан жой олди ва жуда ишончли ўйнади. Экспертлар захиридан майдонга тушган ўйинчилар орасида энг юқори баллни Ҳусановга берди.

Нуфузли манба – esteemedkompany.com таҳлилчилари “Манчестер Сити” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Жанлуижи Доннарумма — 7/10:

Зарур сейвларни амалга ошириб, дарвозага йўлланган зарбалардан кейин ишончли ўйин кўрсатди.

Матеуш Нуньеш — 6,5/10:

Ҳужумларга яхши қўшилди, аммо унинг айрим ҳаракатлари ноаниқ бўлди. Ўйиннинг бир соатидан кейин ўрнини Абдуқодир Ҳусановга бўшатиб берди. Умуман олганда, Нуньеш кўпроқ ишчи услубда ўйнади.

Рубен Диаш — 7/10:

Барча 90 дақиқани ўтказиб, яхши ўйин намойиш қилди.

Марк Гехи — 9/10:

Гехидан ажойиб ўйин. У бутун 90 дақиқа давомида “Манчестер Сити”нинг энг барқарор футболчиси бўлди, унинг ҳал қилувчи блоклари ва аралашувлари “Фулхэм”га ўйинга қайтиш имконини бермади.

Райан Айт-Нури — 7,5/10:

Айт-Нури яна яхши ўйин кўрсатди. У “Манчестер Сити”нинг учинчи голида ҳал қилувчи роль ўйнади ва чап ҳимоячи позициясида жуда муҳим футболчига айланмоқда.

Родри — 7,5/10:

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси ўзининг энг яхши формасига қайтмоқда. Унинг паслари ажойиб бўлди ва у ўз ишини яхши бажарди.

Бернарду Силва — 7,5/10:

Ўйиннинг бир соатидан кейин алмаштирилди, яна бир жуда яхши ўйин кўрсатди. У “Сити” прессингини бошқарди ва марказда фаол ҳаракат қилди, шундан сўнг муносиб дам олди.

Нико О’Райли — 8,5/10:

О’Райли гол урди, унинг энг яхши сифатлари “Сити” ярим ҳимоясига янги имкониятлар қўшмоқда. Иккинчи бўлимда темпни пасайтирди, аммо ўша пайтга келиб иш аллақачон ҳал бўлган эди.

Антуан Семеньо — 8,5/10:

Семеньо “Сити”нинг биринчи голини урди ва ўзининг гол уриш маҳоратини тўлиқ намоён қилди. Шунингдек, у О’Райлига голли пасни ҳам аниқ берди.

Фил Фоден — 8/10:

Бугун Фоденнинг ўйини кўпчиликка жуда ёқди. У фаол ҳаракат қилди, голли узатма берди ва кўринишича, дам олиш унга фойда берган. Бугун Фодендан яхши белгилар кўринди.

Эрлинг Холанд — 8/10:

Гол урди ва биринчи бўлимда жамоадошлари билан яхши ҳамкорлик қилди. Холанд Йоахим Андерсен билан  қаттиқ тўқнашувдан кейин танаффусда алмаштирилди. Унинг эрта алмаштирилиши эҳтиёт чораси бўлган деб умид қиламиз.

Захирадан майдонга тушганлар:

Умар Мармуш — 6/10:

Захирадан тушиб, кўп нарса кўрсата олмади.

Тижани Рейндерс — 6/10:

Мармуш каби, алмашувдан кейин ўйиндан четда қолиб кетди.

Абдуқодир Ҳусанов — 7/10:

Ҳусанов 60-дақиқада Нуньешнинг ўрнига майдонга тушди ва ўйин охиригача ўзининг одатий услубида ҳаракат қилди. Абдуқодир бу гал ўнг қанотда маҳоратли  ҳимоячига хос етуклик ва интизомни намоён этди.

Райан Шерки — 6/10:

Майдонга тушди, аммо алоҳида ҳеч нарса кўрсатмади, ўйин эса аллақачон ҳал бўлган эди.

Нико — 6,5/10:

Майдонга тушганидан кейин бир неча ёқимли эпизодлар намойиш қилди ва яхши формада экани кўринди.

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасидаги навбатдаги учрашувини 21 февраль куни ўз майдонида “Ньюкасл” футболчиларига қарши ўтказади.

Европада Шомуродовга эътибор қаратишди
Англияликлар Ҳусановдан ҳайратда! Абдуқодирга иккита янги лақаб беришди

Шомуродов ҳақидаги пост “Фенербаҳче” фанатларини жумбушга келтирди!

Супергол урган Шомуродов: Овора бўлма, барибир етолмайсан!

Ҳусановнинг “даҳшатли” кўрсаткичлари муҳокамага сабаб бўлди

 

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!