Ҳусанов тўлиқ ўйнаган тўқнашувда “Арсенал” “Сити”ни янчиб ташлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Премьер-лиганинг амладаги ғолиби “Арсенал” мамлакат кубоги соҳиби  “Манчестер Сити”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди.

2026 йилги Англия Суперкубоги учун баҳс Уэльснинг Кардифф шаҳридаги “Принсипалити” (“Миллениум»” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни бош ҳакам Сэмюэл Барротт бошқарди.

Англия Суперкубоги — 2026. Финал

“Арсенал” — “Манчестер Сити” 3:0

 Голлар:

  • Риккардо Калафьори, 1-дақиқа — 1:0
  • Кай Хаверц, 28-дақиқа — 2:0
  • Мартин Эдегор, 48-дақиқа — 3:0

Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Риккардо Калафьори ҳисобни очиб, “Арсенал»”и олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада Кай Хаверц “канонирлар»”устунлигини икки баравар оширди. Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада Мартин Эдегор Лондон жамоасининг учинчи голини киритди.

Англия Суперкубоги — ҳар йили ўтказиладиган, унда ўтган мавсум Англия Премьер-лигаси чемпиони ҳамда Англия кубоги соҳиби ўзаро баҳс олиб борадиган анъанавий учрашувдир.

“Арсенал” 2025/2026 йилги мавсумни Англия Премьер-лигаси чемпиони сифатида якунлади. Лондонликлар 38 та ўйинда 85 очко жамғаришди. Шунингдек, “канонирлар” ўтган мавсумги Чемпионлар лигасида финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда “Пари Сен-Жермен”га 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишган.

“Манчестер Сити»”эса 2025/2026 йилги Англия Премьер-лигасида 38 ўйиндан кейин 78 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаган. “Шаҳарликлар” шунингдек, ўтган мавсум Англия кубоги соҳиби бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!