Ҳусанов ва Гехининг ўйини қандай баҳоланди?
Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон" учрашуви "шаҳарликлар" фойдасига 2:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсдаги голлар Омар Мармуш ва Антуан Семеньо томонидан киритилди. Ушбу беллашувда легионаримиз Абдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Эътиборлиси ушбу баҳсда Ҳусанов жамоа сафига яқинда келиб қўшилган Марк Гехи билан тандемда ўйнади.
Англиялик ҳимоячи "Sofascore" томонидан 7.4 балл, "Flashscore" — 7.7 балл, "WhoScored" — 7.4 балл ва "FotMob" томонидан 7.6 балл олди.
Миллий терма жамоамиз аъзосининг "бўрилар"га қарши учрашувда нуфузли аналитик дастурлар томонидан қўйилган баллари билан танишинг.
"Sofascore" — 7.4 балл, "Flashscore" — 7.5 балл, "Whoscored" — 7.4 балл ва "FotMob" дастури Ҳусановнинг ўйинини 7.7 баллга лойиқ кўрди.
Кейинги турда Пеп Гвардиола шогиртлари "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушишади.



Фикрлар