Ҳусановни Европада тан олишди!

Европада 20 ёшли марказий ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини, кўрсаткичлари, натижалари ва салоҳиятини кенг муҳокама қила бошлашди.

“Кўҳна қитъа” футболини ёритиб келаётган манбалардан бири – allezlens.fr сайти экспертлари “топ-5” чемпионатлардаги энг мустаҳкам ҳимоя чизиқларини аниқлаб чиқди.

Унга кўра, “Ланс” жамоаси ҳимоячи энг зўрлари қаторидан жой олди. Лансликлар чемпионатнинг олтита ўйинидан тўрттасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган. Иккита ўйинда эса, рақиблар Брис Самбани ўз ортидан тўп олиб чиқишга мажбур қилган. Голлардан бири пенальтидан киритилди.

Абдуқодир Ҳусанов марказий ҳимоячи сифатида орқа чизиқдаги шерикларини жуда яхши бошқариб келмоқда. Легионеримизнинг ўз позициядаги ишончли ўйини самарасида “Ланс” чемпионатда энг кам ўйин ўтказган жамоа бўлиб турибди.

- Жорий мавсумда “Ланс” ҳимоясининг мустаҳкамлигини қуйидаги квартет – дарвозабон Брис Самба, ҳимоячилар – Абдуқодир Ҳусанов, Жонатан Градит ва Факундо Медина таъминлаб турибди.

“Ланс” олтита учрашувдан тўрттасини совринли ўринлар ва Европа Чемпионлар лигаси йўлланмалари учун курашадиган кучли жамоалар – “Монако”, “Ренн” “Лион” ва “Ницца”га қарши ўтказган бўлса-да, кўп гол қўйиб юборгани йўқ ва ҳали мағлубиятга учрамаган уч жамоадан бири бўлиб турибди.

Бу кўрсаткич бўйича “Ланс” Европада етакчи жамоалар қаторига киради, - деб ёзмоқда allezlens.fr сайти.

Европанинг “Топ-5” чемпионатлари мусобақа жадвалига назар солсак, “Ювентус” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келаётган ягона жамоа экани кўзга ташланади. Туринликлар Италия А Сериядаги олтита ўйинда учтадан ғалаба ва дуранг қайд этган ва тўққизта гол урган ҳолда, ҳали гол ўтказгани йўқ.

Италияда “Эмполи” ҳимоя чизиғида жуда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Ҳали мағлубиятга учрамаган бу клуб дарвозабони Девис Васкес атиги икки марта ожиз қолди. Шу икки тўпдан бирини “Рома”даги ҳужумчимиз Элдор Шомуродов киритгани аҳамиятли.

Германияда “Лейпциг” ҳимоя чизиғини метиндек тутиб турибди. Бу жамоа бешта учрашувда учта ғалаба ва иккита дурангга эришган. “Лейпциг” дарвозасини фақатгина амалдаги чемпион “Байер” икки бор ишғол қила олган холос. Бироқ Леверкузендаги баҳсда “Лейпциг” иккита тўп ўтказганига қарамай, беллашувни 3:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Англия чемпионатида “Ливерпуль” дарвозасига йўл топиш осон бўлмаяпти. Янги мавсумда “Ноттингем” ва “Вулверхэмптон” футболчилари “қизиллар”ни бир маротабадан ожиз қолдирди.

Испания футболи кескин ва ҳужумкор. Шу боис, Ла Лига голларга бой. Бу чемпионатда энг кам гол ўтказган жамоа “Атлетико” бўлиб турибди. Ян Облак саккизта учрашувда тўрт марта зарбаларни бартараф этолмай қолди.

Шомуродовнинг қимматбаҳо шеригини нега терма жамоага чақиришмади?

Шомуродовдан бунақасини кутмагандик... “Рома”ни қутқара олмаган Элдорнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов, Ямал ва Беллингем – улар бирга

Дуэл: Легионеримиз қозоқларнинг 15 йиллик орзусини чиппакка чиқариши мумкин...

Ҳусановга хушхабар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!