Шомуродовдан бунақасини кутмагандик... “Рома”ни қутқара олмаган Элдорнинг ўйини қандай баҳоланди?

УЕФА таснифига кирувчи нуфузли турнир - Европа Лигаси умумий гуруҳ босқичидаги иккинчи тур учрашувида “Рома” Швецияда “Эльфсборг” жамоаси меҳмони бўлди.

Римликлар беллашувда катта устунликка эга бўлганига қарамай, мезбонлар пенальтидан тўп киритиб, ғалабани ушлаб қолди.

Илк бор бошланғич таркибда майдонга тушган Элдор Шомуродов ҳар чанд ҳаракат қилмасин рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтолмади. 65-дақиқа ўйнаган легионеримиз охир-оқибат ўрнини асосий рақобатчиси Артём Довбикка бўшатиб беришига тўғри келди.

Швециядаги учрашувни таҳлил қилаётган Италия оммавий ахборот воситалари аламли мағлубиятдан кейин “Рома” футболчилари ва бош мураббий Иван Юрични танқид остига олмоқда.

Sports.uz портали Италия манбаларининг Элдор Шомуродовнинг ўйинига берган баҳосини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

SIAMOLAROMA.IT:

Бу ўйин “Рома” ҳали ҳам саккиз йилдан бери давом этиб келаётган айрим муаммоларда қутила олмаганини кўрсатди. Жамоа бутун ўйин давомида юқори  темпни ушлаб туриш ва имкониятлардан самарали фойдаланишни ҳали ҳамон йўлга қўя олмагани кўриниб қоляпти. Ҳатто, илк бор имкон берилган Элдор Шомуродов ҳам юқори спорт формасида эмаслиги билиниб қолди. Тўпни тўсиндан юқорига тепишдан бошқа ҳеч нарса қила олмади.  

Бу ҳолат Иван Юричга босим ўтказяпти. У мухлислар томонидан кескин танқид қилинмоқда. Агар “Рома” Европа майдонларидаги мақсадларига эришишни истаса, ўзгаришларни ҳозирдан бошлаши керак.

ROMATODAY.IT:

Европа Лигасининг иккинчи турида Иван Юрич таркибда катта ўзгаришларни амалга оширди. Лекин Абдулҳамид Сауд, Элдор Шомуродов ва Матиас Суле майдонда энг бўш ўйнаган ўйинчилар бўлди.

Элдор Шомуродов бу ўйинда жамоасига умуман фойда келтира олмади. Бунақасини ҳеч ким кутмаган эди. Унинг ўрнига майдонга тушган Артём Довбик ўзбек футболчисидан устун эканини намойиш қилди.

VOCEGIALLOROSSA.IT:

Элдор Шомуродов  биринчи бўлимда гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлди, лекин бундан фойдалана олмади. Унга тўпни аниқ етказиб бера олишмади ва оқибатда ҳужумчи ўз ишини бажара олмади. “Женоа”нинг собиқ ҳужумчиси ва Довбик даражасидаги фарқ билиниб турибди.

LAROMA24.IT:

Иван Юрич мавсум старти қаҳрамони бўлган  Элдор Шомуродовдан кўпроқ нарса кутганди. Лекин ўзбекистонлик легионер ҳужум нуқтаи назаридан ҳеч нарса қила олмади.

TUTTOMERCATOWEB.COM:

Томмазо Бальданци-Матиас Суле-Элдор Шомуродов ҳужум учлиги муваффақиятсизликка учради. Юрич томонидан танланган бу ҳужумкор футболчилар мақсадига етолмади. Ғалабани таъминловчи бирор анив ва хавфли зарба ёки ўткир ҳужум ташкил этилгани йўқ.

Шомуродов ҳужум марказида самарасиз ўйнади. Биринчи бўлимда яхши имконият юзага келди, лекин Элдорнинг зарбаси ноаниқ кетди. Кейин эса, Шомуродов рақиб ҳимоячилари орасида қолиб кетди. Унинг ҳаракатлари ҳеч қандай фойда келтиргани йўқ.

Ҳусанов, Ямал ва Беллингем – улар бирга

Дуэл: Легионеримиз қозоқларнинг 15 йиллик орзусини чиппакка чиқариши мумкин...

Ҳусановга хушхабар!

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Po`lat Polvonov
04/10/2024 17:58
Романинг мухласлари танқид қилувчи жамоа ўйин ёқмадими дарров йўқотиш керак сотиш керакдан бошқа нарсага ярашмайди
&
Адхамжон Низомов
04/10/2024 14:37
Айб Элдорда эмас.Бутун жамоада.Рома уйин курсата олмади Олдинга умуман узатма булмади.Хужумчини туп билан таьминлаш керак.Оркага жуда куп уйнашди.