Ҳусановнинг ҳарактлари қандай баҳоланди?

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ва Португалия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш журналистлар билан суҳбатда ёш жамоадоши Абдуқодир Ҳусановнинг ҳарактларини баҳолади.

- Ҳусанов ҳали жуда ёш. Бироқ, у ёшига нисбатан ажойиб ўйин намойиш этмоқда, - деди "шаҳарликлар"нинг мудофаа чизиғидаги футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов Манчестер жамоасига қишки трансферлар ойнасида Франциянинг "Ланс" клубидан ўтган эди. Легионер ҳимоячимиз "Сити" билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади.

Умумий ҳисобда, Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида еттита ўйин ўтказиб, бир марта рақиб дарвозасини ишғол этди. Яқинда ёш ҳимоячи февраль ойи якунига кўра "шаҳарликлар"нинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
11/03/2025 20:38
эски хабар