Ҳусановнинг рақобатчисини Мадрид суперклубида кутишяпти
“Манчестер Сити”нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Натан Аке қишки трансфер ойнаси даврида клубини алмаштириб, Испания чемпионатига йўл олиши мумкин.
El-Desmarque нашри хабарига кўра, 30 ёшли нидерландиялик футболчига Мадриднинг “Атлетико” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Матрасчилар” январь ойида Акени кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Аке 2020 йилдан бери “Манчестер Сити” сафида тўп суриб келмоқда.
Хосеп Гвардиола 2025 йилнинг икки трансфер ойнасида жамоада авлодлар алмашинувини амалга оширганидан кейин Натан Аке бошланғич таркибдаги жойини йўқотди. Бу ўйинчи ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг тўғридан тўғри рақобатчиси ҳисобланади.
Жорий мавсумда Аке Хосеп Гвардиола учун асосий танлов ҳисобланмайди, шу сабабли барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда атиги 14 та ўйинда иштирок этган холос.
Акeнинг “шаҳарликлар” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар