
Ҳусановнинг шериги ва рақобатчиси узоқ муддат ўйнолмайди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Реал” билан Мадриддаги учрашувнинг бошидаёқ жароҳат олган Жон Стоунзнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Испаниялик мутахассис ҳимоя марказида Абдуқодир Ҳусанов ва Жон Стоунхз тандемини шакллантираётган, бу футболчилар бир бирини яхши тушуниб ўйнаб келаётган эди.
Бироқ оғир жароҳат туфайли Жон Стоунс ўзбек легионери билан муайян муддат елкама-елка ўйнай олмайдиган бўлди.
- Жон Стоунз операция қилинмайдиган бўлди. Шу ҳолатда ҳам ўн ойгача майдонга туша олмайди, - деди Хосеп Гвардиола.
Жон Стоунз жорий мавсумда барча турнирларда 20 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалаш билан бирга учта гол ва иккита ассист қайд этганди. Унинг клуб шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этади.
Фикрлар