Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов ва 25 футболчи U-23 Осиё чемпионати саралаши учун Ўзбекистон термасига жалб этилди (Фото)
U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи 27 октябрдан 2 ноябрга қадар юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Жамоамиз гуруҳда Саудия Aрабистони, Бангладеш ва Қувайт билан кураш олиб боради.
Маълумот учун, мусобақанинг финал босқичи юртимизда ўтказилади, шу сабабли вакилларимизнинг саралаш баҳсларидаги иштироки тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Тимур Кападзе бошчилигидаги термамиз бугундан машғулотларни бошлайди.
Фикрлар