Ҳусен Исомиддинов: "Тўғриси, ҳакамлар бироз адолатсизлик қилишди"

  • 11 июль, 22:04
  • 0
  • MMA

7-июль куни Пхукетдаги "Бангла" стадионида профессионал муайтай кечаси ўтказилди.  Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик ММА ҳамда панкратион бўйича Ўзбекистон чемпиони Ҳусен Исамиддинов ҳам жанг қилди.  Жанг ҳакамлар қарорига кўра дуранг деб белгиланди. Ваҳоланки, юртдошимиз ушбу жангда жуда яхши ва аниқроқ ҳаракат қилганди.
 
- Ҳусен сизни муайтайда фаолиятингизни давом эттираётганлигизни кўриб, очиғи ҳайрон қолдим?

- Бутун фаолиятимни муайтай билан боғламоқчи эмасман. Шунчаки, Таиландда ўқув-машғулотлар йиғинидаман. Шунинг учун ўзимни синаб кўрдим. 

- Адашмасам, сиз панкратион ва ММА бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлгансиз?

- Ҳа, 18-20 ёш тоифасида мамлакат чемпионатида зафар қучганман. Фаолиятимни шу йўсинда давом эттирмоқчиман. 

 - Ҳаваскор ММАда давом этиришни назарда тутяпсизми?

- Албатта, олдинда бизни қатор мусобақлар кутиб турибди. Катталарда ҳам ўз сўзимни айтмоқчиман. Ундан кейин профессионал
 йўналишга ўтаман. 

- Муайтайдаги сўнги жангингиздаги дурангга қандай муносабат билдирасиз?

- Тўғриси, ҳакамлар бироз адолатсизлик қилишди. Аслида мен ютгандим. Жангни томоша қилинг унинг деярли аниқ зарбаларини кўрмайсиз. 

- Ҳусен албатта юртимизнинг истеъдодли спортчиларидан бирисиз, шундай экан асло тўхтаманг ва келажакдаги фаолиятингизга омад тилайман!

- Катта раҳмат, Эътибордан хурсандман. Насиб қилса, ажойиб натижалар билан  юртимиз байроғини баланд кўтаришга ҳаракат қиламан!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!