Ҳусниддин Ғофуров "Пахтакор" футболчисига айланди. У ўзига Тиаго Безеррадан қолган 77-рақамни танлади

Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини 2012 йил "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, кейинчалик "Младост" сафига кўчиб ўтди. 2018 йилдан айни пайтгача у "Локомотив" сафида майдонга тушди.

Бир ярим йиллик шартнома имзолаган Ҳусниддин Ғофуров энди "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ҳусниддин Ғофуров

Туғилган санаси: 29.07.1994

Ўйнаган жамоалари:

2012—2013 "NBU-Осиё" 20 ўйин, 14 гол

2014—2017 "Явор" Сербия 80 ўйин, 9 гол

2017 "Младост" Сербия 8 ўйин, 1 гол

2018—2019 "Локомотив" 37 ўйин, 4 гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
22/07/2019 13:24
Ақли борлар секин секин кетаверади нас босган жойлан