IBA Жаҳон чемпионати. Боксчимиз Қирғиз Республикаси вакилига имкониятни бой бериб қўйди
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунидан 3 нафар вакилларимизнинг жанглари ўрин олганди.
-63,5 кг вазнда ҳамюртимиз Саят Илясов қирғизистонлик Омар Ливазага қарши рингга кўтарилди. Шиддатли ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда чарм қўлқоп устамиз очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир боксчимиз Шавкатжон Болтаев ва Осорио Муханга (Мозамбик) тўқнашуви кутмоқда.



Фикрлар