IBA Халқаро Олимпия қўмитаси устидан Швейцария Федерал Олий судига шикоят қилди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Швейцария Федерал Олий судига Спорт арбитраж суди (CAS)нинг Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) IBA’ни бокснинг қонуний бошқарув органи сифатида тан олинишини бекор қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган қарори устидан шикоят қилди.

“Биз CAS қонунни бузганига аминмиз ва шунинг учун ХОҚ қарорига қарши апелляциямизни асосли равишда рад эта олмайди. Сўнгги йилларда ташкилотимиз спортдаги шаффофлик ва бошқарув стандартларини такомиллаштириш, ХОҚ томонидан қўйилган мақсадларга қандай қилиб энг тўғри йўл орқали эришиш бўйича мустақил экспертларни жалб қилиш борасида сезиларли ютуқларга эришди. Бизнинг фикримизча, CAS’нинг қабул қилган қарорида ушбу ҳаракатларимиз етарлича ҳисобга олинмаган”, — дейилади IBA расмий сайтида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!