IBF Бахрам Муртазалиев ва Жермелл Чарло жангига буйруқ берди

  • 11 октябрь, 2023, 12:44
  • 0
  • Бокс

Биринчи ўрта  вазн тоифасида WBC, WBA, IBF чемпиони Жермелл Чарло (35-2-1,19КО) Сауль "Канело" Aлварес (60-2-2,39 КО)қарши иккинчи ўрта вазндаги муваффақиятсиз жангидан сўнг ўзининг дивизионида биринчи рақамли Баҳрам Муртазалиевга (21-0,15 КО) қарши жангда IBF чемпионлик камарини мажбурий ҳимоя қилиши керак бўлади.

BoxingScene хабарига кўра, IBF аввалига чемпиондан шу ҳафтанинг чоршанба кунигача биринчи ўрта вазн тоифасига қайтишини тасдиқлашни талаб қилган, сўнгра Муртазалиевга қарши жанг тайинлаган ва бокс жамоаларига музокара ўтказиш учун 30 кун муҳлат берган. 30 ёшли россиялик боксчи Бахрам Муртазалиев 2019 йилнинг ноябр ойида мажбурий рақибга айланган.

Ўтган йили WBO биринчи бўлиб, Чарлодан мажбурий ҳимояни талаб қилди, аммо америкалик Aльварес билан жанг учун Тим Цзю билан жангдан бош тортди ва аллақачон унвонларидан бирини йўқотиб қўйди.

Aгар у IBF чемпионлигини ҳимоя қилишдан бош тортса, Муртазалиев вакант чемпионлик учун жангда иккинчи рақамли Жек Кулкей билан учрашади.

Маълумот учун, Бахрам Муртазалиев ўз вақтида ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулотлар олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!