IBF октябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистонлик боксчилар қайд этилган ўринлар билан танишинг!
Халқаро бокс федерацияси (IBF) октябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра рейтингдан 4 та ҳамюртимиз ўрин олган:
Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Aҳмадалиев 3-ўринда қайд этилди;
Ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) Отабек Холматов 15-ўринни банд этиб турибди.
Супер енгил вазнда (63,5 кг) Шохжаҳон Эргашев 3-ўринда қайд этилган.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов эса ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 7-ўринда кўрсатилган.
Фикрлар