Ибрагимович: "Англияга урган голим- мана бу ҳақиқий қасос эди"

Златан Ибрагимович Англия миллий терма жамоаси дарвозасига чалқанча усулда киритган гол ургани ҳақида гапирди.

Хотира китобингизда ўйинингизни ҳис-туйғулар, баъзан ғазаб уйғотганини ёзгансиз. Энг ширин қасос нима эди?

- Қасос турли шаклларда бўлади. Масалан, Англияга қарши гол. Инглиз матбуоти ҳар доим менга ҳужум қилди. "Сен ўзингни яхши деб ўйлайсан. Лекин аслида ундай эмассан".

Кейин ўша машхур голни урдим. Ўша пайтда ўзимни жуда яхши ҳис қилдим! Мен уларни ўз сўзларимни эшитишга мажбур қилдим. Бу ёқимли туйғу эди", - деди швециялик собиқ форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!