Ибрагимович билан келиша олмаган
Ads

"Милан" бельгиялик ярим ҳимоячи Янник Феррейра Каррасконинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 25 ёшли футболчи бир йил муқаддам "Атлетико" Мадриддан Хитойнинг "Далянь Ифан" клубига кўчиб ўтган эди. Бироқ, у айни дамда Чин юртидаги фаолиятидан умуман қониқиш хосил қилмаяпти.

“Россонерилар” Златан Ибрагимович билан келишувга эришолмагач айнан Янник Карраскони сотиб олишга қарор қилишган.