Ибрагимович "Милан" билан шартномасини узайтиргач нималар деди?

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович клуб билан амалдаги шартномасини узайтирганини изоҳлади.

“Мен ниҳоятда бахтлиман, чунки бу кунни кутган эдим. Мен яна бир йил қоламан - бу энг муҳими. Мен “Милан”да ўзимни бахтли ҳис қилаётганимни жуда кўп айтганман. Имконият бўлса, умримнинг охиригача шу ерда қоламан”, - деди 39 ёшли швециялик футболчи.

Ибрагимович “Милан” сафида 2020 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. Янги шартномага кўра, Златан 2022 йилнинг ёзигача “россонерилар” сафида қолади.

Ибрагимович жорий мавсум “Милан”да жами 25 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда рақиблари дарвозасига 17 та гол уришда муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!