Ибрагимович "Милан"га ўтишга розилик берди

  • 24 декабрь, 2019, 00:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Швециялик машҳур ҳужумчи Златан Ибрагимович тез орада "Милан" футболчисига айланади. Бу ҳақда ANSA нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 38 ёшли футболчи Италия А Сериясига қайтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “россонерилар” бир неча ҳафтадан буён Златан билан музокаралар ўтказишаётгани, аммо, муросага кела олишмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ибрагимович айни дамда “Лос Анжелас Гелакси” клуби аъзоси ҳисобланади. Бироқ, унинг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!