Ибрагимович
Ads

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович янги мавсумни ҳам АҚШда ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 37 ёшли швециялик футболчининг “Милан” билан ўтказган музокаралари муваффақиятсиз якунланган. Бундан ташқари "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳам уни ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “россонерилар” қишки трансферлар даврида Ибрагимовични таркибга қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.