Ибрагимович МЛСда мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин (видео)

"Лос-Анджелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович МЛСнинг "Лос-Анжелес"га қарши ўйинида рақиб жамоа футболчиси Муҳаммад Мунирга нисбатан онгли равишда қўполлик ишлатди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 36 ёшли швециялик футболчи МЛСнинг бир нечта ўйинига дисквалификация қилиниши мумкин. Агар шундай бўлса, Ибрагимович масумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Ибрагимович "Лос-Анджелес Гэлакси" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоада 44та учрашувда майдонга тушди ва 38та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!