Ибрагимович муҳим қарорни қабул қилди
“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Евро-2020”да иштирок этмайди. Бу ҳақда Швеция футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 39 ёшли футболчи Швеция терма жамоаси мураббийларига жароҳати сабаб қитъа чемпионатида ўйнай олмаслигини маълум қилган.
Ибрагимович 9 май куни “Ювентус”га (3:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган ва иккинчи бўлимда захирага олинган эди. Златан шунингдек, А Сериянинг қолган икки турида ҳам “россонерилар”га ёрдам бера олмайди.
Ибрагимович Швеция терма жамоасидаги фаолиятини 2016 йилда якунлаган эди. Аммо жорий йилнинг март ойида яна терма жамоага қайтди.
Залатан мамлакат терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 62 та гол бор.
Фикрлар