Ибрагимович: МЮ - "Барселона" ўйини Погба - Месси қарама-қаршилигига айланади

Фаолиятини "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида давом эттираётган ҳужумчи Златан Ибрагимович Чемпионлар лигаси чорак финалида ўзаро тўқнаш келадиган собиқ жамоалари - "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клублари ўртасидаги ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” булар шонли тарихга эга иккита ажойиб жамоалардир. Улар ўртасидаги учрашувни томоша қилиш ёқимли бўлади.

Месси “Барселона”нинг муҳим футболчиси ҳисобланади, МЮ ўйинини эса Погба назорат қилади. Гарчи футбол жамоавий ўйин ҳисоблансада, айнан мана шу футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилишади”, - дейди швециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” – “Барселона” баҳси эртага “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!