Ибрагимович ва Кавани

"Лидс" клубининг хўжайини Андреа Радриццианининг сўзларига кўра, клубнинг қишки трансферлар ойнасидаги мақсади ПСЖ форварди Эдинсон Кавани ва "Милан"га кўчиб ўтган Златан Ибрагимович бўлган.

"Мен Златан билан очиқ гаплашдим. У бизга етарлича фойда келтириши мумкин эди, аммо якунда "Милан"ни танлади. У мен билан очиқ ва тўғри сўз бўлиб гаплашди.

Биз оқилона ва мураббийнинг истакларига боғлиқ тарзда иш тутишимиз керак. Мен бош мураббий Бьелса билан Кавани ва Ибрагимович борасида гаплашиб улгурмаган эдим. Чунки, музокаралар муҳокама қилиш керак бўлган босқичга етиб бормади," - деди Радрицциани.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)