Ибрагимович Хабиб Конор баҳсида ким ғалаба қозонишига ўз фикрини билдирди

"Лос-Анджелес Гэлакси" клуби хужумчиси Златан Ибрагимович Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегор қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ўйлашимча, Хабиб ғалаба қозонади. У октагонда рақибини қийнаб мақсадга эришишни яхши кўришининг гувоҳи бўлдим. Нурмагомедов сабрли инсон, шу қатори у хавфли жангчи.

Россиялик яна бир жангчи Фёдор Емельяненкони ҳам биламан. Емельяненко ҳам босиқ спорт устаси, аммо рингга кўтарилганда у ўз ишини ажойиб тарзда бажарарди, - дея Златаннинг сўзларидан иқтибос келтиради Mirror нашри.

Нурмагомедов vs Макгрегор: Хабиб спорт билан шуғулланишни бошлаган вақтда, Конор болалар боғчасига қатнаган

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов - МакГрегор баҳси 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 07:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farhod Jurayev
05/10/2018 04:20
Bu jang sport kanalida kursatiladimi