Ибрагимович яна "Милан"га қайтди, лекин...

  • 7 марта, 2021, 17:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Сан-Ремо мусиқий фестивалида иштирок этган швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович яна “Милан” қароргоҳига қайтди.

Tecno

Calciomercato нашрининг ёзишича, 39 ёшли футболчи “Верона”га қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган “россонерилар” аъзолари жойлашган меҳмонхонага келиб жойлашган. Аммо у жароҳати сабаб эртанги беллашувда майдонга туша олмайди.

Златан Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Милан” эса А Серия мусобақа жадвалида ҳамшаҳари “Интер”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию