Ибрагимович янги мавсумни қайси жамоада ўтказиши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович “Милан”да ўйнашда давом этади. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 39 ёшли футболчи тез орада “россонерилар” билан амалдаги шартномасини 2021/22 йилги мавсум охиригача узайтирмоқчи. Янги келишувга кўра Златаннинг маоши 7 млн еврони ташкил этади.

Ибрагимович жорий мавсум А Серияда 14 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 14 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!