Ибрагимовичнинг хотини уни қайси жамоага ўтишини хоҳламоқда?

"Лос-Анжелес-Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимовичнинг хотини уни "Милан"га қайтишини хоҳламоқда.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 38 ёшли швециялик футболчининг турмуш ўртоғи уни “Болонья”га эмас, балки “Милан”га қайтиши тарафдори.

Эслатиб ўтамиз, келаси ой Ибрагимовичнинг АҚШ клуби билан тузган шартномаси ўз якунига етади ва шундан сўнг у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Златан 2010-2012 йилларда “Милан”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!