Иброҳим Ибрагимов Дубайдаги йиғин ва Хитойга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди. "Пахтакор" клуби футболчиси Иброҳим Ибрагимов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.
"Йиғинни бошладик ва жамоа билан машғулотларга киришдик. Ҳар бир футболчи ўзининг максимал имкониятини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Мураббийимиз тактик кўрсатмаларини тушунтиряпти. Хитойга қарши ўйинда унинг топшириқларини тўлиқ бажаришга интиламиз. Худо хоҳласа, бу йил ҳам яхши ўйнаб, терма жамоа сафида ўз ўрнимни мустаҳкамлашни истайман".
Шунингдек, у клуб мақсадлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
"“Пахтакор” жамоаси олдига ҳам юқори мақсадлар қўйилган. Бу мавсум барча мусобақаларда ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Суперлига, Ўзбекистон кубоги ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси–2 мусобақаларида иштирок этамиз. Ушбу турнирларда яхши натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", — деди футболчи.



Фикрлар