Иброҳимҳалил Йўлдошев ўртоқлик ўйинида "Динамо" дарвозасига гол урди! (Видео)

"Нижний Новгород" сафида тўп тепадиган ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев "Динамо" Москвага қарши ўртоқлик ўйинида гол урди. У жамоасининг биринчи таймдаги ягона голига муаллифлик қилди. 

20-дақиқада легионеримиз қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Илк бўлимдан сўнг футболчимиз жамоаси йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой бермоқда. 

Марҳамат, қуйида гол видеосини томоша қилишингиз мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
15/07/2023 02:30
Балли!!!